16.09.2024 17:01
3935
Теглар
«Барса» Ямалга янги шартнома тайёрламоқда

«Барселона» Ламин Ямалга янги шартнома таклиф қилади.

Маrcа хабарига кўра, Каталония клуби келаси ёзда Ямал 18 ёшга тўлгач, у билан шартномани 2030 йилгача узайтиради. Испаниялик вингерга сезиларли даражада яхшиланган келишув таклиф этилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда 17 ёшли футболчи бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 1,5 миллион евро маош олмоқда. 

«Барса» шунингдек, келгусида Гави, Кубарси ва Фермин билан ҳам шартномаларни янгилашни режалаштирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар