16.09.2024 19:10
2993
Теглар
«Ал Васл» бош мураббийи ОЧЛ 1-тур ўйини олдидан: «Пахтакор» кўп гол урмаяпти, аммо ўз дарвозасидан кам тўп олиб чиқяпти» 

«Ал Васл» бош мураббийи Милош Милоевич Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-тур доирасидаги «Пахтакор»га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

«Эртага бизни қийин ўйин кутмоқда. «Пахтакор» жуда ҳам интизомли жамоа. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Жароҳат олганлар? 3 нафар футболчиларимиздан фойдалана олмаймиз. Уларнинг ўрнини бошқа ўйинчилар билан тўлдирамиз.

Жамоанинг жисмоний ҳолати? Тиғиз тақвимда ўйнашга тўғри келябди. Бунга мослашишга ҳаракат қилиш керак. Баъзида футболчиларга тез-тез ўйнаш ёқади. 

«Пахтакор»дан кучлимизми? Ҳозирги кунда кўпчилик жамоалар даражасини футболчиларнинг трансфер баҳоси ва қаердан эканлигига қараб баҳолайди. Лекин барчаси майдонда ҳал бўлади. «Пахтакор» доим ўз уйида рақибларга муносиб қаршилик кўрсата олади. 

«Пахтакор»нинг ёш ўйинчилари яхши ўйин кўрсатишмоқда. Масалан, Усмоновнинг ўйини яхши экан. Тўғри, улар кўп гол уришмаяпти. Аммо ўз дарвозасидан кам тўп олиб чиқяпти», — дея сербиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири. 

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» — «Ал Васл» ўйини 17 сентябр куни «Жар» стадионида соат 19:00да ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар