15.09.2024 10:04
1671
Теглар
Тен Ҳаг: «Онананинг сейви ва Де Лигтнинг голи эвазига ўйин бизники бўлди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 4-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак ва бугун буни уддаладик.

Баъзан ғалаба қозониш йўлини топиш керак. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида муаммоларга дуч келдик, аммо Андре Онананинг қайтарган пеналтиси ва Де Лигтнинг голи эвазига ўйин бизники бўлди.

Рэшфорднинг голи жуда муҳим. Биз ўйиндан олдин гаплашгандик. Умуман олганда, бу ҳар бир ҳужумчи учун муҳим. Сиз энг яхши тўпурарлар рўйхатида бўлишни хоҳлайсиз. У мавсумдаги биринчи тўпини киритди ва ишончим комилки, олдинда яна голлар бўлади.

Бизда ўйин тўлқинини ўзгартириш учун кўп имкониятлар бўлди. 3:0 ёки 4:0 ҳисобини эртароқ қайд этиш учун бир нечта вазиятлар юзага келди», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар