15.09.2024 11:58
1271
Теглар
Слот: «Ливерпул» тўпни кўп йўқотиб, деярли вазиятлар ярата олмади. Фақат ўзимизни айблашимиз керак»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 4-туридан ўрин олган «Ноттингҳэм Форест» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

Мерсисайд клуби нидерландиялик мутахассис қўл остида илк бор тўп ўтказиб, дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди. 

«Мени энг кўп хафа қиладиган нарса — натижа ва ўйиннинг бориши. Баҳс старт-стоп режимида ўтди ва биз аранг вазиятлар яратдик.

Фақат ўзимизни айблашимиз керак, яхшироқ ўйнашимиз керак. Кўпинча жарима майдончаси яқинида тўпни йўқотиб қўйдик ва етарлича ўйнай олмадик. Тўпни яхшироқ бошқаришимиз керак.

Қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш етарли даражада яхши эмасди. Умуман олганда, биз жуда яхши ҳимояландик, лекин икки тезкор ўйинчи майдонга тушиб, ишимизни қийинлаштирди. Жуда кўп таваккал қилдик ва рақиб яхши гол урди», — дея Слотнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар