16.09.2024 01:30
2590
Теглар
Саудия пролигаси. «Ал Иттиҳод» 7 та гол уриб пешқадамга айланди, Бенземадан ҳет-трик, Диабидан 4 та ассист

Саудия Арабистони чемпионати 3-турини якунлаб берган ўйинда «Ал Иттиҳод» ўз майдонида «Ал Ваҳда»га 7 та гол урди. 

Бензема ҳет-трикка эришди. Диаби 4 та, Бергвейн 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Жидда клуби очколарини 9 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра «Ал Ҳилол»ни ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. «Ал Ваҳда» 4 очко билан 11-поғонага жойлашган.

Саудия пролигаси. 3-тур

Ал Иттиҳод — Ал Ваҳда 7:1

15 сентябр, «Кинг Абдулла Спортс Сити»

Голлар: Бензема (2, 47, 89), Ауар (13), Фабиньо (45+4), Ас Сақур (55), Аш Шаҳри (87) — Амин (31).

Ал Иттиҳод – Райкович, Кадеш, Данилу Перейра, Ал Муса (Ал Амри, 64), Ас Скурк (Аш Шенгити, 65), Фабиньо, Канте (Ал Ғамди, 65), Ауар (Аш Шаҳри, 70), Бергвейн (Ал Обод, 64), Диаби, Бензема.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар