15.09.2024 14:24
6879
Саудия Арабистони вингери Ал Муваллад балкондан тушиб кетди. Футболчи ҳозир реанимацияда

Саудия Арабистони миллий жамоаси вингери реанимацияга тушиб қолди.

Фаҳад Ал Муваллад Дубайдаги шахсий уйининг иккинчи қаватида жойлашган балкондан йиқилди, деб хабар бермоқда Аl Jazeera. У бетонга тушиб ва бош суягидан жароҳатланган.

Воқеа пайшанба куни эрталаб, соат 10:00 атрофида — футболчининг дўстлари кетганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган. «Аш Шабоб» ўйинчисини фаррош аёл топиб олган. Фаҳад ҳозирда реанимацияда.

Ал Муваллад Саудия миллий жамоаси сафида 78 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар