15.09.2024 15:57
1137
Теглар
Неймар январгача майдонга туша олмайди. «Ал Ҳилол» уни қайдномага киритмади

Неймар йил охиригача майдонга туша олмайди.

«Ал Ҳилол» бразилиялик ҳужумчини Саудия Арабистони чемпионати учун қайдномага киритмади, деб хабар берди Marca. 

Лига учун навбатдаги рўйхатдан ўтиш 2025 йил январида бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йил октябр ойида тиззасидан жароҳат олганди. Бир неча кун олдин ўтказилган текширувлар 32 ёшли футболчининг ҳали тўлиқ тузалмаганини кўрсатди. У кейинги ойдан индивидуал тартибда ишлашда давом этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар