15.09.2024 08:39
991
Теглар
МЛС. «Интер Майами» иродали ғалабага эришди, Месси қайтишини дубл ва ассист билан нишонлади

МЛС шарқий конференциясининг 28-турида пешқадам «Интер Майами» ўз майдонида «Филаделфия Юнион» (30, 11-ўрин) устидан иродали ғалабани қўлга киритди. 

Икки ойлик танаффусдан сўнг сафга қайтган Лионел Месси дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Майами клуби очколарини 62 тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Цинцинатти»дан 10 очкога ўзиб кетди. 

МЛС. Шарқий конференция. 28-тур
Интер Майами — Филаделфия Юнион 3:1

15 сентябр, «Chase Stadium»
Голлар: Месси (26, 30), Суарес (90+8) — Уре (2).
Интер Майами – Кэллендер, Алба, Мартинес (Аллен, 15), Авилес, Вейгандт, Редондо (Руис, 90+2), Бускетс, Грессел (Брайт, 81), Гомес (Кремаски, 81), Суарес, Месси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар