15.09.2024 15:56
929
Клод Макелеле Греция клуби бош мураббийига айланди

Клод Макелеле фаолиятини Грецияда давом эттиради. 

«Реал» ва «Челси» клублари собиқ яримҳимоячиси «Астерас» жамоаси бош мураббийига айланди. 

51 ёшли мутахассис бунгача «Бастия» ва «Эйпен» клубларини бошқарган, «ПСЖ» ва «Суонси»да ассистентлик қилган, «Монако» ва «Челси»да техник директор вазифасини бажарган.

Маълумот учун, «Астерас» Греция юқори дивизионида 3 та турда 4 очко тўплаб, 7-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар