15.09.2024 16:51
2632
Гаттузо «Динамо З» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Ҳайдук» футболчи ва ходимларига iPhone 16 совға қилди

Женнаро Гаттузо «Ҳайдук»нинг барча футболчи ва ходимларига iPhone 16 совға қилди.

Бош мураббий Хорватия чемпионатида Загребнинг «Динамо» жамоаси устидан қозонилган ғалаба (1:0) учун жамоани мукофотлашга қарор қилди. Ютуқдан кейин «Ҳайдук» «Динамо»дан (13) ўзиб кетди ва 14 очко билан 2-ўринга кўтарилди. Пешқадам «Риека»да ҳам 14 очко бор ва тўплар нисбатига кўра 1-поғонада. 

24sata маълумотларига кўра, ҳар бири тахминан 1100 евро бўлган жами 30-35 та телефонга буюртма берилган, бунинг учун Гаттузо тахминан 40 000 евро сарфлади.

Таъкидланишича, италиялик мутахассис етарлича маош олаётганини ва мураббийлик билан пул учун эмас, футболга бўлган муҳаббати туфайли шуғулланаётганини бир неча бор айтган. 

«Милан»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи шогирдларига аввалроқ совғалар беришни режалаштирганди, бироқ олдинги натижалар ҳар доим ҳам унинг кутганига мос келмаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар