15.09.2024 03:04
4889
Теглар
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси-2024. Ўзбекистон аёллар жамоаси сенсация кўрсатиб Болгарияни мағлуб этди, эркаклар жамоасида кутилмаган мағлубият

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 4-турида эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон миллий жамоаси дастлабки мағлубиятни тан олди.

Йигитларимиз Ветнамга қарши ўтган баҳсда кутилмаганда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу турнирдаги илк мағлубиятга айланди.

Ўзбекистон аёллар жамоаси эса турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири Болгарияга қарши баҳсда сенсация қайд этиб, 2.5-1.5 ҳисобида ғалабага эришди.

5-турда эркаклар терма жамоамиз Молдова терма жамоасига қарши майдонга тушади. Аёллар терма жамоамиз эса 2022 йилги олимпиада вице-чемпионлари Грузия билан беллашади. Учрашувлар 18:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар