15.09.2024 11:57
1695
Анчелотти мағлубиятсиз серия бўйича шахсий рекордини ўрнатди

Карло Анчелотти кетма-кет 32 ўйинни мағлубиятсиз ўтказиб, шахсий рекордини янгилади.

Италиялик 65 ёшли мутахассис бошчилигидаги «Реал» Ла Лиганинг 5-турида «Реал Сосиедад»дан устун келди (2:0).

Мадрид клуби охирги марта январ ойида Испания кубоги доирасида «Атлетико»га (2:4) ютқазганди. Ўшандан бери жамоа 32 ўйинда мағлуб бўлмади. Бу — Анчелоттининг фаолиятидаги энг яхши серия. 

Карлонинг аввалги рекорди 31 ўйин бўлиб, 2013/14 йилги мавсумда «Реал»да қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар