15.09.2024 14:22
1686
Анчелотти: «Эҳтимол, «Реал» ғалабага лойиқ эмасди. «Сосиедад» жуда яхши ўйнади»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Реал Сосиедад»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйин қийин бўлди, эҳтимол биз ғалаба қозонишга лойиқ эмасдик, чунки «Сосиедад» жуда яхши ўйнади. Қийин лаҳзаларда ўзимизни қурбон қилишимиз керак эди ва мен буни қадрлайман.

Ўйинни ёмон бошладик, рақиб биринчи бўлимда жуда яхши прессинг қилди, лекин доим бўш ўйинчи топишга муваффақ бўлдик.

Биз 100% тайёр эмасмиз, лекин футболчилар индивидуал томондан сезиларли даражада яхшиланмоқда. Биз хурсандмиз, чунки энг муҳими — ўйинлар сериясини яхши бошлаш.

Мбаппе тетик кўринди, тўп билан фаол ишлади, у жуда хавфли. У Винисиус ва ҳужумчилар билан яхши киришиб кетади, менга унинг ўйини ёқди.

Браҳимда мушаклар оғриғи бор, вазиятни эртага баҳолаймиз. Бу ўйинни биз деярли асосий яримҳимоячиларсиз ўтказдик, фавқулодда вазиятга тушиб қолдик. Кейинги ўйинларда фаол ротацияни амалга оширамиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар