15.09.2024 17:34
4868
Теглар
А Серия. «Рома» Генуяда 90+6-дақиқада ғалабани бой берди, Шомуродов захирадан тушди

Италия чемпионатининг 4-турида «Рома» сафарда «Женоа» билан тўқнаш келиб, 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди. 

Элдор Шомуродов собиқ жамоасига қарши ўйинда 81-дақиқада майдонга туширилди. 

Ғалаба нималигини билмаётган Рим клуби 4 очко билан 15-ўринга кўтарилди. «Женоа» 5 очко билан 9-поғонага чиқиб олди.

А Серия. 4-тур

Женоа Рома 1:1

15 сентябр, «Луижи Феррарис»

Голлар: Де Винтер (90+6) — Довбик (37).

Женоа – Голлини, Васкес, де Винтер, Волякко (Витиня, 46), Аарон Мартин, Сабелли, Френдруп, Бадел (Бохинен, 80), Торсбю (Малиновский, 46), Экубан (Эхатор, 80), Пинамонти.

Рома – Свилар, Анхелино, Ндика, Манчини, Дибала (Балданзи, 62), Салемакерс (Эрмосо, 50), Пизилли (Пеллегрини, 62), Кристанте, Коне, Эл Шаарави (Челик, 62), Довбик (Шомуродов, 81).

Огоҳлантиришлар: Пизилли (45), Пеллегрини (65), де Винтер (70), Шомуродов (90+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар