14.09.2024 23:25
867
Теглар
Вадим Абрамов: «Суперлигада иштирок этаётган жамоа бунақа голларни ўтказиб юбормаслиги керак»

«Динамо» - «Бунёдкор» (2:3) учрашувидан кейин дастлаб «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов мағлубиятли ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Нима ҳам дердим, афсуски учта стандарт вазиятдан шунақа голларни ўтказиб юбордик. Бу – футбол. Биз ўзимизнинг нозик нуқталаримизни билардик ва хавотирлар ҳам бор эди. Жамоа ёмон ўйнади, дея олмайман. Афсуски, мағлуб бўлдик. Суперлигада иштирок этаётган жамоа бунақа голларни ўтказиб юбормаслиги керак. Бугун омад рақиб жамоа томонида бўлди, уларни табриклайман.

- Кожо бугун кўп ҳаракат қилди, аммо ўйини чиқмади...
- Бу одатий ҳолат, ўзи футболчи миллий жамоадан қайтгач шундай ҳолат бўлиб туради. Чунки ўйинлар, узоқ масофага учишлар исталган ўйинчига таъсир қилади.

- Аламли мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида футболчиларга нима дедингиз?
- Аввало, майдондаги ўз меҳнатингизни қадрланг, дедим. Шунча меҳнат қилиб, ютқазиб қўйиш аламли, ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Ҳа, дарвозабон хато қилгандир, аммо унга ёрдам бериш мумкин эди, вазиятдан олдинги хатоларимиз шундай голларга сабаб бўлди. Аслини олганда учинчи гол киритилишидан олдин жарима зарбасини белгилаш учун менга асос кўринмади. Унгача ҳам ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди. 

- «Динамо»нинг «Пахтакор» ва «Навбаҳор» билан ўйинлари бошқа санага кўчирилганини қандай изоҳлайсиз?
- Ушбу икки жамоа ўйинни бошқа санага кўчириш масаласида бизга мурожаат қилишди, биз уларга йўқ демай, рози бўлдик. Энди бор эътиборимизни кейинги ўйинларга қаратамиз.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар