14.09.2024 14:39
1214
Теглар
Тен Ҳаг Каземиро ҳақида: «У менга керак. Иш жараёнида ҳаммада ҳам ёмон кунлар бўлади»

Эрик тен Ҳаг Каземиронинг мавсум стартидаги омадсизликлари ҳақида фикрини билдирди.

«У менга керак. Албатта, ҳозирги вазиятни Каземиро билан муҳокама қилдик, аммо иш жараёнида ҳаммада ҳам ёмон кунлар бўлиб туради. Ёки сизда ҳеч қачон бундай бўлмаганми?

У тажрибали футболчи, менимча Казе омадсизлик билан биринчи марта дуч келаётгани йўқ. У ҳозирги вазиятдан чиқиб кета олади, бунга ишонаман. Бу ҳаётда бўлиб турадиган оддий ҳолат. Ҳаммада ҳам фаолиятида пасайиш бўлиб туради», - дейди тен Ҳаг.

Маълумот учун, «МЮ» бугун 14 сентябр куни АПЛ доирасида «Саутҳемптон» меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар