14.09.2024 09:58
1710
Пеп «Ман Сити»га қўйилган 115та айблов ҳақида: «Бутун АПЛ жазоланишимизни истамоқда, аммо замонавий демократияда ҳақиқат бор»

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»га фэйр-плей билан боғлиқ қўйилган 115та айблов бўйича фикрларини билдириб, Ла Лига президенти Хавиер Тебаснинг сўзларини маъқуллади.

Хавиер Тебас «Сити»га қўйилган айбловлар ҳақида гапириб, АПЛ клублари «Сити» жазоланишини исташи, аммо бу клуб аввалроқ CAS томонидан оқланганини айтганди.

«Тебас ҳақ. Премьер-лигадаги барча жамоалар бизнинг жазоланишимизни истайди, бу аниқ. Тебаснинг фикрларига қўшиламан. Замонавий демократияда ҳақиқат бор, шундай экан келинг яхшиси, қарорни кутайлик. Биз ёмон иш қилганмиз деб ўйламайман. Мустақил комиссияга мурожаат қиламиз ва якуний қарорни кутамиз», - дейди Гвардиола.

Аввалроқ, АПЛнинг «Сити»га қўйган 115та айблови бўйича иш душанба куни кўриб чиқилиши ва якуний қарор март ойида эълон қилиниши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар