14.09.2024 16:37
3530
Теглар
Футзал. ЖЧ-2024 биринчи ўйинида Хорватия Таиландга ютқазиб қўйди

Бухоро шаҳрида ўтган Хорватия ва Таиланд ўртасидаги учрашув билан Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилди.

В гуруҳидан ўрин олган Европа ва Осиё қитъаси вакиллари ўртасидаги баҳсда қитъадошларимиз ғалабага эришишди – 2:1. Гуруҳдаги иккинчи баҳс ҳам бугун Бразилия ва Куба ўртасида соат 17:30да бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги очилиш ўйини бугун соат 20:00да бошланади. Баҳс Тошкентдаги Ҳумо аренада ўтказилади.

Футзал. ЖЧ-2024, 1-тур

Хорватия – Таиланд – 1:2

Голлар:Секулич 31 - Осаманмуса 3, Жунвонсук 30.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар