14.09.2024 22:03
1530
Теглар
Футзал. Ўзбекистон жаҳон чемпионатини жанговар дуранг билан бошлади

Футзал бўйича жаҳон чемпионати очилиш ўйинида Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги “Ҳумо арена”да Нидерландияга қарши паркетга тушди.

Қизиқарли ва шиддатли ўтган баҳсда Хосе Венансио Лопес шогирдлари сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Элбек Тўлқинов, Ихтиёр Ропиев ва Ҳусниддин Нишоновнинг 40-дақиқадаги голи Ўзбекистонга Нидерландияга қарши баҳсда жанговар дурангни келтирди – 3:3.

Гуруҳдаги биринчи ўйинда Парагвай Коста Рикани 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.

Футзал бўйича ЖЧ-2024. 
А гуруҳи. 1-тур

Ўзбекистон — Нидерландия – 3:3
Голлар: Элбек Тўлқинов (16), Ихтиёр Ропиев (36), Ҳусниддин Нишонов (40) — Тевфик Сеяр (4), Исмоил Уаддух (28, 37).
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов
Нидерландия: 1.Мануэл Куйк, 4.Тевфик Сеяр, 7.Жордани Мартинус, 8.Абдусамад Ат-Тоҳирий, 10.Исмоил Уаддух
Захира: 12.Мика Спигт, 2.Жорди Кретье, 3.Стейе Кее, 5.Аюб Бухорий, 6.Карим Моссауи, 9.Саид Бузамбу, 11.Лахсен Буюузан, 13.Ишак Белҳаж, 14.Муҳаммад Чик.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар