13.09.2024 21:26
4092
Теглар
Ўзбекистон Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида учинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.

8−13 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг медаллар жамғармасида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик спортчилар 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.

Мусобақада катта устунлик билан қозоғистонлик спортчилар ғалаба қозонди: 114 та медал (44 олтин + 33 кумуш + 37 бронза). Иккинчи ўринни 64 та медал (18+21+25) билан Қирғизистон терма жамоаси эгаллади.

Турнирда 89 давлатдан 2,5 мингга яқин спортчи иштирок этди. Улар спортнинг 21 тури бўйича беллашди.

Навбатдаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилда Қирғизистонда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар