13.09.2024 09:11
3637
Теглар
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари 2-турда ҳам ғалаба қозонди

Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси давом этмоқда. 

12 сенябр куни 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион саналган Ўзбекистон йигитлар жамоаси Мисрни 3.5-0.5 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, қизлар Анголадан 3-1 ҳисобида устун келишди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон йигитлар ва қизлар жамоалари 1-турда ҳам ғалаба қозонишганди

13 сентябр кунги 3-турда йигитлар Хорватияга қарши беллашса, қизлар мезбон Венгрия вакиллари билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар