13.09.2024 21:07
4393
Теглар
«Реал» ЕЧЛ ва Ла Лигадаги ғолиблигидан кейин Беллингем учун «Боруссия»га қарийб 10 млн евро тўлайди

«Боруссия» Дортмунд Жуд Беллингҳем учун «Реал»дан бонус олади.

Bild хабарига кўра, Жуд «Реал» сафида Ла Лига ва Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритгач, трансфер келишувига биноан Мадрид клуби Дортмунд жамоаси ҳисоб рақамига яна қарийб 10 миллион евро ўтказади.

Англиялик яримҳимоячи ўтган мавсумда 103 миллион евро эвазига «Реал»га ўтганди. Футболчи кейинги 6 йил давомида дортмундликларга жами 31 миллион евро бонус келтириши мумкин.

Маълумот учун, Жуд ўтган мавсум 28 ўйинда 19та гол ва 6та ассист қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар