13.09.2024 09:51
1122
Гави деярли 300 кундан сўнг «Барселона» машғулотларига қайтди

Гави жамоа машғулотларига қайтди.

«Барселона»нинг 20 ёшли яримҳимоячиси машғулотнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказди. У хочсимон пайлар ва мениск жароҳати сабаб деярли 300 кунни ўтказиб юборди. 

Машғулотдан олдин Гавини анъанавий «коридор»да табриклашди. 

«Барселона» футболчини тез қайтишга мажбурламайди, унинг октябр ойида майдонга тушиши режалаштирилган ва ритмга эга бўлиши учун барчаси босқичма-босқич бўлади. Гави декабргача 100% тайёр бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи 2023 йил 19 ноябрда Евро саралаши доирасидаги Грузияга қарши ўйинда жароҳат олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар