13.09.2024 23:41
3954
Теглар
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Хорватияни, аёллар жамоаси Венгрияни мағлуб этди

Венгрия пойтахти Будапештда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон миллий жамоаси юз фоизлик натижа қайд этмоқда.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3-турда Хорватияни 3.5-0.5 ҳисобида, аёллар жамоаси эса сенсацион тарзда мезбон Венгрияни 2.5-1.5 ҳисобида таслим этишди.

Ҳозирча жамоаларимиз 3 турда 3 ғалаба қайд этган ҳолда 100 фоизлик натижа кўрсатишмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар