13.09.2024 16:26
1694
Теглар
31 ёшли Ҳурцелер — АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи

Фабиан Ҳурцелер Премер-лигада август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. 

31 ёшли мутахассис қўл остидаги «Брайтон» дастлабки 3 та турда 7 очко тўплади. Хусусан, «Манчестер Юнайтед»ни (2:1) мағлуб этиб, Лондонда «Арсенал» (1:1) билан дуранг ўйнашга эришди. 

Германиялик мураббий «Брайтон»га шу йил ёзда келди. У ўтган мавсумда «Санкт-Паули»ни бошқариб, жамоани Бундеслигага олиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар