12.09.2024 22:26
2910
Теглар
Жабриэл Сиссе қамалиши мумкин

Жабриэл Сиссе ноқонуний даромадларни легаллаштиришда гумонланмоқда.

RMC хабарига кўра, чоршанба куни Бастия шаҳрида франциялик собиқ футболчи иштирокисиз суд мажлиси бўлиб ўтди. Унга нисбатан солиқ фирибгарлиги, корпоратив қонунчиликни четлаб ўтиш ва бир нафар аъзоси бўлган акциядорлик жамиятида бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги бўйича айбловлар қўйилган.

Прокуратура 43 ёшли Сиссе учун шартли қамоқ жазоси ва 100 минг евро жарима сўрамоқда. Шунингдек, компаниянинг қарзи 550 минг еврони ташкил этади.

Суд иш юзасидан 13 ноябр куни қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар