12.09.2024 16:05
4931
Теглар
Шомуродов ва Алиқулов Осиёда ЖЧ-2026 саралаши 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди

10 сентябр куни Осиёда ўтган 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 2-тур учрашувларидан кейин Sofascore портали тур рамзий жамоасини эълон қилди.

Қувонарлиси, 2-тур рамзий жамоасига Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ва ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов киритилган. Қирғизистонга қарши Бишкекда ўтган ғалабали ўйинда (3:2) Элдор гол ва ассистга муаллифлик қилиб учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди, Ҳусниддин эса жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Портал Шомуродовнинг ўйинини 10 баллик тизимда 8,4 баҳога лойиқ топган бўлса, Алиқуловнинг ҳаракатлари 8 баллга муносиб кўрилган.

ЖЧ-2026 Осиё саралаши. 2-тур рамзий жамоаси (Sofascore талқини):

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси А гуруҳида 2-турдан кейин 6 очко билан Эрон билан бирга пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар