12.09.2024 19:22
1380
Теглар
Про лига. Пешқадамлар ўйинида «Бухоро» «Машъал»га мағлуб бўлди

Про лига 19-турининг марказий ўйинида турнир пешқадами «Бухоро» жамоаси 2-ўринда бораётган «Машъал»га қарши майдонга тушди.

Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўтган Улуғбек Бақоев ва Асрор Алиқулов шогирдлари ўртасидаги учрашувда муборакликлар ғалабага эришишди.

Ўйиндаги ягона гол 7-дақиқада муборакликлар аъзоси Самандар Очилов томонидан пеналтидан киритилди.

Шу тариқа, «Бухоро» 39 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, 2-ўриндаги «Машъал» 38 очко билан бухороликларга яқинлашиб олди.

Про лига. 19-тур

Бухоро – Машъал – 0:1

Гол: Самандар Очилов, 7 пеналти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар