12.09.2024 12:38
5159
Мусиалага АПЛ ва Лиганинг 4 та топ клуби қизиқмоқда

«Бавария» ва Германия миллий жамоасининг ҳужумкор футболчиси Жамол Мусиалага Европанинг 4 та топ клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби яримҳимоячисига  «Арсенал», «Манчестер Сити», «Барселона» ва «Реал» клублари даъвогар. 

Аввалроқ «Бавария» 21 ёшли футболчи билан хайрлашмоқчи эмаслиги ва шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бориши хабар қилинганди, аммо Жамол «Олтин тўп» ютиш истаги туфайли АПЛ ёки Ла Лигага ўтиши мумкин. 

Мусиаланинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. 

Ўтган мавсумда яримҳимоячи «Бавария» сафида барча турнирлар доирасида 36 ўйин ўтказиб, 12 гол ва 7 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Transfermarkt маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 130 млн еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар