12.09.2024 10:15
2362
Мбаппе Дешамга Франциянинг тактик тайёргарлиги яхши эмаслигидан норозилигини билдирган

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе «учранглилар»нинг сўнгги ўйинлардаги тактик тайёргарлигидан норози бўлди, деб хабар бермоқда L'Equipe. 

Манбага кўра, Франциянинг Италияга қарши ўйиндаги (1:3) мағлубиятидан сўнг 25 ёшли футболчи нутқ сўзлаган ва унда тактик тайёргарлик етарли эмаслигини таъкидлаган. 

Таъкидланишича, «Реал» ҳужумчисининг сўзлари биринчи навбатда Дидье Дешам бошчилигидаги мураббийлар штабига қаратилган.

Италияга Миллатлар лигаси 1-турида ютқазган Франция 2-турда Белгияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Кейинги турда жамоа Исроил билан тўқнашади. Беллашув 10 октябр куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар