12.09.2024 22:37
4496
Теглар
Le Parisien: «ПСЖ» Мбаппега 55 миллион евро тўлаши ҳақида қарор чиқарилди

Франция профессионал футбол лигаси юридик қўмитаси Килиан Мбаппе ва «ПСЖ» ўртасидаги тортишувда «Реал» ҳужумчиси фойдасига қарор чиқарди.

Le Parisien хабарига кўра, қўмита Париж клубига 25 ёшли франциялик ҳужумчи олдидаги 55 миллион евро қарзни тўлаб бериши шартлиги ҳақида қарор чиқарди. Клуб тўловни ушбу ҳафтадан бошлаши шартлиги белгиланган.

11 сентябр куни LFP’нинг низоли ҳолатлар бўйича қўмитаси томонларни ишни судгача олиб бормай, ҳал қилишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2018-2024 йиллар давомида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб, ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар