12.09.2024 20:27
1705
Теглар
«Динамо» Кожодан кейин Ратиньо билан ҳам шартномани узайтирди

Суперлиганинг бир қатор етакчи клублари ва хориж клублари қизиқиш доирасида бўлган Кожо Жоэл ва Ратиньо келаси мавсумда ҳам «Динамо»да қоладиган бўлди.

«Динамо» жамоаси бразилиялик яримҳимоячи Журани Франсиско Феррейра ёхуд Ратиньо билан амалдаги келишувни расман узайтирганини эълон қилди.

«Самарқанд клуби ва бразилиялик яримҳимоячи ўртасидаги келишув 2025 йил якунига қадар узайтирилди. Амалдаги шартнома 2024 йил якунигача эди.

Ратиньо мавсум бошида жамоамиз сафига қўшилиб, тез фурсатда ўз ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборига тушди. Энди у камида келаси йилда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилади!», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, 27 ёшли таянч яримҳимоячиси жорий мавсум Суперлигада 14 ўйинда 2та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилганди.

Аввалроқ, Қирғизистон миллий жамоасининг 26 ёшли форварди Кожо Жоэл ҳам Самарқанд клуби билан шартномани 2025 йил охирига қадар узайтирганди. Асли ганалик Кожо ва бразилиялик Ратиньога Суперлиганинг бир қатор клублари таклиф билан чиқаётгани, шунингдек, футболчиларга хориж клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар