12.09.2024 21:52
20706
Теглар
«Айнан унинг ўзи айтди» – Тен Ҳаг Роналдунинг танқидига жавоб қайтарди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг танқидига жавоб қайтарди.

Португалиялик 39 ёшли ҳужумчи Рио Фердинанд билан подкастида «Тен Ҳаг «МЮ»нинг АПЛ ва ЕЧЛда ғолиб чиқа олмаслиги ҳақида гапирмоқда. «МЮ» устози сифатида у бундай демаслиги керак», деганди. Тен Ҳаг собиқ шогирдининг сўзларига жавоб қайтарди.

«Манчестер Юнайтед» АПЛни ютолмаслиги ҳақида у гапирди. Унинг интервьюсини диққат билан ўқисангиз, айнан унинг ўзи бу ҳақда гапирганини кўрасиз. У ҳозирда Манчестердан анча узоқда, Саудия Арабистонида. Ҳамма ўз фикрини билдиришга ҳақли. Ҳаммаси жойида, бу нормал ҳолат», - дейди тен Ҳаг Sky Sports билан суҳбатда.

Маълумот учун, нидерландиялик 54 ёшли мураббий 2022 йилдан буён жамоани бошқармоқда. Клуб унинг қўл остида жами 118 ўйинда 69 ғалаба, 15 дуранг ва 34 марта мағлубиятга учраган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар