11.09.2024 14:10
2753
Журналист: «Мбаппе анча вақт Дешамнинг орқасини ёпиб юрди. Ҳозир Килиан ўз даражасида эмас ва жамоанинг ўйини зерикарли»

Даниэл Риоло мухлислар Франция миллий жамоасидан нега норози эканини тушунтирди.

Лионда бўлиб ўтган Миллатлар лигасининг 2-тур учрашувида Франция Белгия устидан ғалаба қозонди (2:0). Аммо ўйин бошланишидан олдин таркиблар эълон қилинганида, мухлисларнинг бир қисми Дидье Дешамга, айрим футболчиларга ҳуштакбозлик қилишди.

«Бу умидсизликни кўрсатади. Дешамга ҳуштак чалиш биз Франция ўйинларини томоша қилганимизда зерикаётганимизни билдиради, Мбаппега чалинган ҳуштак эса бу футболчининг характерини, ўтган мавсум давомида содир бўлган ҳамма нарсани акс эттиради. Томошабинлар энди жамоанинг ўйинини ёқтиришмайди. 

Бу икки фактор ўзаро боғлиқдир. Мбаппе ЖЧ-2022дан бери Дешамнинг орқасини ёпиб келаётганди. Аммо ҳозир Килиан ҳам ўртамиёна даражада, шу сабаб Франция унчалик яхши эмас», — дейди журналист RMC Sport эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар