11.09.2024 03:40
11623
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Колумбия Аргентинанинг 12 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Жанубий Америка минтақасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 8-турнинг биринчи ўйини якунланди. Унда Колумбия пешқадам Аргентинани қабул қилиб, Хамес Родригеснинг гол ва ассисти эвазига ғалаба қозонди. 

Колумбия очколарини 16 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Барча турнирлар доирасида 12 ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топган Скалони жамоаси 18 очко билан етакчиликни сақлаб турибди. 

ЖЧ-2026 саралаши, 8-тур

Колумбия Аргентина 2:1

11 сентябр, «Метрополитано Роберто Мелендес»

Голлар: Москера (25), Родригес (60, пеналти) — Гонсалес (48).

Колумбия – Варгас, Мохика, Лукуми, Москера (Кабал, 88), Муньос, Арьяс (Кастаньо, 79), Лерма, Риос, Хамес (Портиля, 90+3), Диас, Дуран (Кордоба, 79).

Аргентина – Мартинес, Мартинес (Акуня, 64), Ромеро, Отаменди, Монтиэл (Молина, 46), Фернандес (Дибала, 85), Паредес (Мак Аллистер, 64), Де Паул (Ло Челсо, 74), Гонсалес, Мартинес, Алварес.

Огоҳлантиришлар: Монтиэл (21), Дуран (79), Варгас (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар