11.09.2024 22:25
1257
Теглар
«Реал» Лунин билан шартномани 2028 йилга қадар узайтириш бўйича келишувга эришди

«Реал» украиналик дарвозабони Андрей Лунин билан келишувни 2028 йилга қадар узайтиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Украина миллий жамоасининг 25 ёшли дарвозабони Мадрид клуби билан келишувни 2028 йилга қадар узайтиради. Амалдаги келишув 2025 йилгача имзоланганди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Куртуа жароҳат олгач, Андрей мадридликларнинг асосий голкиперига айланганди. У жорий мавсум ҳали майдонга тушмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар