11.09.2024 09:54
1263
Почеттино — АҚШ миллий жамоаси бош мураббийи

Маурисио Почеттино АҚШ миллий жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.

Аргентиналик мутахассис жамоа Америка Кубогида гуруҳдан чиқа олмагани учун ишдан бўшатилган Грегг Берҳалтер ўрнини эгаллади.

52 ёшли Почеттино Америка жамоасини 2026 йилги ўз уйида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Ўтган мавсумда мураббий «Челси»да ишлаган. Унинг қўл остида «кўклар» Премер-лигада 6-ўринни эгаллаб, Конференция лигасига йўлланма олди. Аммо май ойида Маурисио Лондон клубидан истеъфога чиқарилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар