11.09.2024 18:56
8732
Теглар
Мбаппе 2022 йилда АПЛ клубига ўтишга жуда яқин бўлгани маълум қилинди

Килиан Мбаппе 2022 йилда «ПСЖ»дан «Ливерпул»га ўтишга жуда яқин бўлгани маълум бўлди.

L’Équipe хабарига кўра, Килиан Мбаппе 2022 йилда «ПСЖ» раҳбарияти билан келишмовчилик пайтида кейинчалик «Реал»га ўтиши шарти билан «Ливерпул»га ўтишга жуда яқин бўлган. Томонлар шахсий шартнома бўйича оғзаки келишувга ҳам эришган. Аммо «ПСЖ» мерсисайдликлардан трансфер учун жуда катта маблағни сўрагач, ўтиш амалга ошмай қолган. Қайд этилишича, бу қиймат 200 млн еврони ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Килиан 2022 йилда «ПСЖ» билан шартномасини икки йилга узайтириб, ушбу ёзда Париж клубидан Мадрид жамоасига эркин агент сифатида ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар