11.09.2024 10:24
1854
Теглар
Кейн Англия сафида 100 та ўйин ўтказган 10-футболчига айланди. Рекордга 25 та ўйин қолди

Финляндияга (2:0) қарши баҳс Ҳарри Кейн учун юбилей бўлди. 

«Бавария»нинг 31 ёшли ҳужумчиси Миллатлар лигаси ўйинида Англия миллий жамоасининг асосий таркибида майдонга тушди ва дубли билан ғалаба келтирди. Бу — унинг инглизлар сафидаги 100-ўйини.

Бунгача фақат 9 футболчи юзлик довонидан ўта олганди. Рекорд эса Питер Шилтонга тегишли — 125 ўйин. Кейнга энг яқин футболчи — Билли Райт (105).

Маълумот учун, Ҳарри Англия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 68 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар