11.09.2024 16:33
1060
Теглар
«Динамо»нинг «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши ўйини санаси ўзгарди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Динамо» жамоасининг ўйинлари санаси ўзгарганини эълон қилди.

«Суперлига 18-туридан ўрин олган «Динамо» — «Бунёдкор» беллашуви режа бўйича 15 сентябрь — якшанба куни бўлиб ўтиши лозим эди.

Шу куни шаҳарга юқори мартабали меҳмонлар ташрифи режалаштирилганидан келиб чиқиб, учрашув 14 сентябрь — шанба кунига кўчирилди. Ўйин вақти ўзгаришсиз қолди — 19:30.

14 сентябр куни мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати старт олади. «Спорт» телеканали ўз дастурларини мундиалга мослаб чиққан. Шу сабаб «Динамо» — «Бунёдкор» беллашувини эфирга узатишда муаммо юзага келади. Телеканал билан ўйинни Лиганинг расмий YouTube саҳифасига жонли узатиш келишилган. Айни вақтда унинг Самарқанд телевидениеси орқали ҳам эфирга олиб чиқиш масаласи устида ишланмоқда.

Шунингдек, Суперлига 21-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Динамо» ўйини 17 октябрь куни эмас, 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Мазкур масалада икки клуб ўзаро келишувга эришди ва мазкур келишув Лига режаларига салбий таъсир кўрсатмаслиги инобатга олинди. 

«Пахтакор» 21 октябрь куни Элит Чемпионлар лигаси доирасида «Ал Шорта» меҳмони бўлади. Сафардаги учрашув олдидан клуб тақвимни енгиллаштириш таклифини киритди. «Динамо» эса бунга монелик қилмади.  

5 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. 7 октябрда эса ФИФА кунлари старт олади. «Пахтакор» ва «Динамо» кубок финалига йўл олмагани, уларга 6 октябрь санасида ҳам расмий учрашув ўтказиш имкониятини беради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар