11.09.2024 15:44
2434
Теглар
Чалхонўғли: «Мени доим танқид қилишади, аммо 21 йилда илк бор турк футболчиси «Олтин тўп» номинантлари қаторига киритилди»

Ҳоқон Чалхонўғли «Олтин тўп»га номзодлар қаторида эканлиги ҳақида гапирди.

«Менга келганда, ҳар доим танқид бўлади, лекин қулоқ солмасликка ҳаракат қиламан. Кибрли бўлишни хоҳламайман, лекин туркиялик футболчи 21 йил ичида биринчи марта номзодлар рўйхатига киритилди (сўнгги бор 2003 йилда Ниҳат Каҳвачи рўйхатда эди). Бундан фахрланаман. Ватанимга қўлимдан келганча хизмат қиламан.

Сўнгги ойларда менга бошқа жамоалардан таклифлар тушди, лекин «Интер»да қолишимни айтдим ва клуб ҳам мени қўйиб юборишни истамади. Шундай қилиб, айтганимдек, бу менинг назоратимдан ташқарида эди.

Энг юқори савияда ўйнашга ҳаракат қиламан. Туркия миллий жамоаси таркибида 100-ўйинимни ўтказмоқчиман – бу менинг мақсадим бўлган. Агар танам имкон берса, имкон қадар кўпроқ футбол ўйнашга ҳаракат қиламан», — дейди миллий жамоа сафида шу пайтгача 92 та ўйин ўтказган яримҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар