11.09.2024 15:04
1236
Теглар
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бошланмоқда. Ўзбекистон турнирга амалдаги чемпион сифатида қатнашади

Бугун, 11 сентябр куни Венгрия пойтахти Будапештда 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олади. 

Ўзбекистон миллий жамоаси ушбу мусобақага амалдаги чемпион сифатида йўл олган. Мамлакатимиз эркаклар ва аёллар терма жамоаси таркиби билан танишинг:

Эркаклар терма жамоаси: 

⁃ Нодирбек Абдусатторов
⁃ Жавоҳир Синдаров
⁃ Нодирбек Якуббоев
⁃ Шамсиддин Воҳидов
⁃ Жаҳонгир Ваҳидов

Қизлар терма жамоаси:

⁃ Афруза Ҳамдамова
⁃ Нилуфар Якуббаева
⁃ Умида Омонова
⁃ Маржона Маликова
⁃ Нодира Нодиржонова

Йигитларимизга 1-турда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси рақиб бўлса, қизларимиз Ҳаити билан куч синашади. Мусобақа швейцарча форматда жами 11 та турдан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинларини 11 сентябр куни соат 18:00 дан бошлаб UzChess YouTube каналида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар