11.09.2024 14:11
6715
Теглар
«Барселона» собиқ ҳимоячисини қайтармоқчи

Оскар Мингеса «Барселона»га қайтиши мумкин.

Каталония клуби ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнай оладиган футболчи қидирмоқда — ҳозирда марказий ҳимоячи Жюл Кунде бу позицияда тўп тепмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» Мингесани қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. 25 ёшли футболчи нафақат ушбу мавсумдаги ўйинлари, балки ўзининг серқирралиги билан ҳам собиқ жамоасини қизиқтирмоқда. У ўнг қанот ва марказий ҳимояда, шунингдек, қанот вингери сифатида ўйнай олади.

Испаниялик ҳимоячи «Селта»га 2022 йилда текинга ўтганди. «Барселона» уни 9 млн еврога қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар