11.09.2024 12:30
3727
Теглар
«Арсенал» 38 йил ичида илк бор «Тоттенҳэм»га қарши баҳсда қизил либосида ўйнай олмайди

«Арсенал» «Тоттенҳэм»га қарши қизил либосда ўйнамайди.

АПЛнинг 4-турида «шпорлар» «тўпчилар»ни қабул қилади. Ўйин 15 сентябр куни бўлиб ўтади.

«Арсенал» бу ўйин учун қора рангдаги сафар либосидан фойдаланишга мажбур бўлишини эълон қилди. Премер-лига ва PGMOL (Англияда ҳакамлик учун масъул ташкилот) оқ ранг кўплиги сабабли клубга уй либосида ўйнашига рухсат бермади, чунки рақиб «Тоттенҳэм»нинг анъанавий либоси ҳам оқ рангда. 

«Тўпчилар» сўнгги 38 йил ичида биринчи марта Шимолий Лондон дербисида қизил либосда майдонга туша олмайди. Telegraph нашрининг таъкидлашича, клуб бу ҳақда мавсум бошланишидан олдин огоҳлантирилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар