11.09.2024 10:15
1355
Теглар
Аке Германияга қарши ўйинда жароҳат олди. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди

Натан Аке Нидерландия миллий жамоаси сафида жароҳат олди.

Роналд Куман шогирдлари Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Германия билан дуранг ўйнади (2:2). «Манчестер Сити» ҳимоячиси эса биринчи бўлим охирида алмаштирилди — у тўп учун югураётганда мушакларидан жароҳат олди. 

Нидерландиялик 29 ёшли футболчи майдонни замбилда тарк этди ва унинг ўрнини Юрриен Тимбер эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар