10.09.2024 20:55
6812
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон сафарда Қирғизистонни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

Бугун, 10 сентябр куни Осиёда ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқич 2-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Бишкекда Қирғизистонга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида «Динамо» ҳужумчиси Жоэл Кожо ҳисобни очиб, қирғизларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинги ҳужумдаёқ Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади – 1:1.

35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов стадионни иккинчи бор ларзага келтириб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

Бўлим якунида эса Шерзод Насруллаевнинг узатмасини Ҳусниддин Алиқулов бош билан голга айлантирди – 2:2.

Иккинчи бўлимда эса рақибдан устунлигини кўрсата олган Сречко Катанец шогирдлари 72-дақиқада ниҳоят ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шомуродовнинг заргарона пасини Остон Ўрунов чиройли ҳаракатлари ва зарбаси билан ғалаба голига айлантирди – 3:2.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси дастлабки икки турни ҳам ғалаба билан якунлаб, 6 очко билан ҳозирча А гуруҳи пешқадамига айланди.

Гуруҳдаги дастлабки баҳсда КХДР Қатар билан дуранг (2:2) қайд этган бўлса, яна бир учрашувда БАА бугун Эронни қабул қилади.

ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 2-тур

10 сентябр (сешанба)

Қирғизистон – Ўзбекистон – 2:3

Ҳакам: Аҳмад Ал-Али (Кувайт)

Голлар: Жоэл Кожо 15, Одилжон Абдураҳмонов 35 – Элдор Шомуродов 17, Ҳусниддин Алиқулов 45, Остон Ўрунов 72.

Қирғизистон: 1. Эржан Токотаев, 2. Валерий Кичин, 3. Тамирлан Козубаев, 6. Кристиан Браузман, 7. Жоэл Кожо (9. Эрнист Батирканов, 78), 12. Одилжон Абдураҳмонов, 14. Александр Мишенко, 17. Элдиар Зарипбеков, 18. Каират Жгалбек Уулу (10. Гулжигит Аликулов, 60), 19. Эрмек Кенжебаев (15. Суиунтбек Мамаралиев, 78) 22. Алимардон Шукуров.

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (19. Азиз Турғунбоев, 62), 5.Рустам Ашурматов (Абдулла Абдуллаев, 62), 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов (22. Аббосбек Файзуллаев, 75) 11.Остон Ўрунов (Ҳожимат Эркинов, 89), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар