10.09.2024 19:51
2703
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. КХДР 10 киши бўлиб Қатар билан дуранг қайд этди

Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган А гуруҳи 2-тури доирасидаги дастлабки учрашув КХДР ва Қатар ўртасида бўлиб ўтди.

Лаосда ўтаётган учрашув ҳисоб 2:2 бўлиб турган 57-дақиқада тўхтатилган ва учрашув номаълум муддатга қолдирилгани маълум қилинганди. Аммо кўп ўтмай, учрашув давом эттирилди.

Ўйинда корейслар ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада майдонда 10 киши бўлиб қолгач, Қатар Афифнинг пеналтидан киритган голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бўлим якунида эса Али Алмоэз қатарликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

10 киши бўлиб тўп сурганига қарамай, танаффусдан кейин кореялик футболчи яна узоқ масофадан қатарликлар дарвозасини ишғол этди – 2:2. Учрашувнинг қолган ярим соатлигида ҳисоб ўзгармади ва дуранг натижа билан тугади.

Шу тариқа, Осиё чемпиони Қатар кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам очко йўқотди.

ЖЧ-2026 саралаши. 2-тур. Лаос

КХДР – Қатар – 2:2

Голлар: Ри Ил-Сон 19, Кан 51 – Афиф 31 пен., Алмоэз 44.

Четлатиш – Чхол, 28.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар