10.09.2024 22:59
10384
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон сафарда БААни мағлуб этиб Ўзбекистонга етиб олди, Япония Баҳрайнни тор-мор этди

Осиёда ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқич 2-тури доирасидаги навбатдаги ўйинлар якунига етди.

Ўзбекистон пешқадамлик қилаётган А гуруҳидаги учинчи ўйинда Эрон Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоаси меҳмони бўлиб, минимал ҳисобда ғалабага эришди – 1:0.

Натижада, форслар очколар бўйича Ўзбекистонга етиб олди, урилган голлар кўплиги ҳисобида Ўзбекистон 1-ўринда қолди.

С гуруҳида эса дастлабки турда Австралияни мағлуб этиб сенсацияга сабаб бўлган Баҳрайн Японияга қарши саф тортди. Учрашувда кунчиқар юрт вакиллари мезбонларни аяб ўтиришмади – 5:0.

Шу тариқа, Япония гуруҳда 6 очко ва +12 тўплар нисбати билан яққол пешқадамлик қилмоқда.

ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 2-тур

БАА – Эрон – 0:1

Гол: Меҳди Ғоеди, 45+3.

А гуруҳидаги вазият:

ЖЧ-2026 саралаши. С гуруҳи. 2-тур

Баҳрайн – Япония – 0:5

Голлар: Уэда 37 пен, 47, Морита 61, 64, Огава 81.

C гуруҳидаги вазият:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар