10.09.2024 20:18
3546
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Индонезияни мағлуб эта олмади, Саудия Арабистони 90-дақиқадаги гол эвазига Хитойни мағлуб этди

Осиёда ЖЧ-2026 ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи 2-тури доирасида С гуруҳидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Биринчи турда Баҳрайнга ютқазиб сенсацияга сабаб бўлган Австралия 2-турда ҳам кутилмаганда Индонезияни мағлуб эта олмади ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Саудия Арабистони эса ўтган турда Индонезия билан дуранг қайд этгач, бу турда сафарда Хитойни мағлуб этди. Каддашнинг 90-дақиқада дублини расмийлаштиргани саудларга 3 очкони келтирди.

ЖЧ-2026 саралаши. 2-тур

С гуруҳи. 10 сентябр

Индонезия – Австралия – 0:0

Хитой – Саудия Арабистони – 1:2

Голлар: Али Алавжами 14 автогол – Ҳассан Каддаш 39, 90

Четлатиш: Канно, 19.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар