10.09.2024 10:26
950
Теглар
Ўзбекистон футзал миллий жамоасининг ЖЧ учун якуний таркиби маълум — Раҳматов ҳам турнирни ўтказиб юборади

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес жаҳон чемпионати учун якуний таркибни эълон қилди. 

Дарвозабонлар
Аббос Элмуродов
Суннат Анваров

Ўйинчилар
Илҳом Ҳамроев
Машраб Одилов
Фазлиддин Ботиров
Меҳрож Худойбердиев
Самариддин Беркинов
Ҳусниддин Нишонов
Анасхон Раҳматов
Ихтиёр Ропиев
Аброр Аҳметзиянов
Элбек Тўлқинов
Акбар Усмонов
Музаффар Аҳаджонов

Жамоа сардори Дилшод Раҳматов ҳам жароҳати сабаб мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди. Бунгача асосий таркиб аъзоларидан Равшан Элибоев, Даврон Чориев ва Суннат Жўраев ҳам жароҳат олиб, сафдан чиқишганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати 14 сентябр куни бошланади. Беллашувлар Тошкент, Андижон ва Бухородаги ареналарда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар